Келгуси йил инфляция даражаси 6 – 6,5 фоизга туширилади
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, аҳоли даромади, хорижий сайёҳлар оқими тобора ортиб бораётгани келгуси беш йилда озиқ-овқатга бўлган талабни 1,5 карра оширади. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ҳозирги 40 миллиарддан 60 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинмоқда.
Бозорларимизни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан бутун йил давомида барқарор нархда таъминлаш учун 2026 йилдан доимий интервенция тизимига ўтилади.
Ҳудудлардаги “Озиқ-овқат жамғармалари”га ажратиладиган ресурс 2,5 баробар кўпайтирилиб, 500 миллиард сўмга етказилади.
Шунингдек, мева-сабзавотга ихтисослашган 1 мингта маҳаллада сиғими 100 тоннагача бўлган кичик совиткичли омборлар барпо этилади.
Бу ишлар келгуси йил инфляция даражасини 6-6,5 фоизга туширишга хизмат қилади.
ЎзА