Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йил 1 январдан “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади
11:32 / 2024-01-29

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда қайд этилганидек, амалдаги лойиҳалаш жараёнлари ва қурилиш ишлари “ресурс усули”га асосланган.

“Ресурс усули”да 1 та мактаб қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

“Ҳажм усули”да эса пудратчидан якуний натижа сўралади. Муҳими, қурувчи объектни ўз вақтида ва сифатли топширса бўлди.

Бундан ташқари, лойиҳа, тендер, қурилиш ва объектни қабул қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда коррупция ҳолатлари учраб турибди.

Эндиликда лойиҳа қилишдан бошлаб, объектни фойдаланишга топширишгача бўлган барча жараёнлар ҳам, уларнинг назорати ҳам янгича ташкил этилади.

Энг аввало, келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади.  

Бу тартиб 1 июлдан йўл, ичимлик суви ва кўприк қурилиши лойиҳаларида жорий қилиниши белгиланди.

 

ЎзА