Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси ҳафта КХШТ мудофаа вазирлари кенгаши раҳбарлари йиғилади
10:48 / 2022-05-21

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 24 май куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда “Арменпресс” КХШТ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Арманистон Республикаси мудофаа вазири Сурен Папикян раислигида кечадиган учрашувда томонлар хавфсизликка таҳдидларни муҳокама қилади.

Онлайн шаклда ташкил этилаётган бу галги анжуманда ташкилотга аъзо мамлакатлар - Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон мудофаа вазирликлари раҳбарлари, КХШТ бош котиби ва ташкилотнинг бирлашган штаби раҳбари генерал-полковник Анатолий Сидоров иштирок этиши режалаштирилган.

Йиғилишда 2023 йилга мўлжалланган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти хавфсизлик тизими қўмондонлик-назорат идоралари, кучлари ва воситаларини биргаликда тайёрлаш режаси, низом органларининг қўшма тайёргарлиги бўйича қарор лойиҳалари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари иштирокчилар КХШТга аъзо давлатларнинг жамоавий хавфсизлик минтақаларида хавфсизликка таҳдид масаласини ҳам муҳокама қиладилар.