Келесда янги самбо клуби фаолият бошлади
Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш, маҳоратли ёшларга кенг имкониятлар яратиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда, янги-янги спорт клублари, секциялар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳрида самбо билан шуғулланишни истаган ёшлар учун кенг имконият яратиш мақсадида янги спорт клуби ўз фаолиятини бошлади.
Клубнинг очилиш маросимида иштирок этган бир қатор маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ушбу клубдан яқин келажакда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган иқтидорли спортчилар етишиб чиқишига умид билдирди.

Таъкидланганидек, бундай спорт тўгаракларининг ортиши, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тамойиллилари кенг ёйилишига хизмат қилади.
Мазкур спорт клубида тажрибали мураббий Шаҳзод Шамаҳмудов етакчилигидаги мутахассислар гуруҳи иқтидорли ёшларни шуғуллантиришга киришди.
Т.Рўзиев, ЎзА