Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келес мунаввар оқшомлари” аҳолига манзур бўлмоқда
14:03 / 2021-05-16

Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларига старт берилди.

Кўнгилочар шоу-дастурларининг илк кунида эстрада юлдузлари ва туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва чиқишлар аҳоли, айниқса, ёшларга байрамона кайфият баҳш этди.  

Аҳамиятлиси,  Амфитеатр олдидаги сайилгоҳда ташкил қилинган аттракционлар ва савдо шаҳобчалари мингдан ортиқ туман аҳолиси ва ёшларини дам олиш куни самарали ўтишига хизмат қилди.  

Бу каби маданий тадбирлар жойларда намунавий тарзда давом этмоқда.  

А. Мусаев, ЎзА