Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келажакка йўл касбдан бошланади
10:23 / 2026-02-25

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Муҳим давлат объектларини қўриқлаш бошқармаси бўлинмаларидан бирида “Бугунги касб танловинг — келажагинг пойдевори” мавзусида психологик тренинг ташкил этилди.

Тадбирда батальон ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда имтиёз асосида таълим олиш ҳуқуқига эга бўлган фарзандлар иштирок этди. Тренинг давомида мутахассис-психолог томонидан ёшларга касб танлашда тўғри йўналиш белгилаш, шахсий қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш, мақсад сари интилиш ҳамда келажакни режалаштириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, иштирокчилар хизмат қилаётган ота-оналарининг иш фаолияти, хизмат шароити ва масъулиятли вазифалари билан яқиндан танишди. Электрон тир майдонларида амалий машғулотларда қатнашиб, ҳарбий интизом, ватанпарварлик, садоқат ва масъулият тушунчалари ҳақида маълумот олди.

Тадбир доирасида иштирокчилар учун Ўзбекистон Миллий кино санъати саройига экскурсия уюштирилди. Экскурсия чоғида улар кино санъати тарихи, миллий кинематография ютуқлари ва ижодий жараёнлар билан танишди. Шунингдек, маънавий-маърифий йўналишдаги қисқа ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларнинг касб танлашга бўлган қизиқишини ошириш, уларни онгли равишда келажак йўлини белгилашга йўналтириш ҳамда шахсий қобилиятларини тўғри баҳолашга кўмаклашишдан иборат бўлди.

Нигора Раҳмонова, ЎзА