Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажакка қадам” дастури амалга оширилади
11:06 / 2025-02-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, "Келажакка қадам" дастури амалга оширилади. 

Унда: 

а) ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун ''Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш; 

б) олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш. Бунда: 

салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади; 

танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;

индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади. 

Қарорга кўра: 

Дастур "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан ҳудудларда, шу жумладан аутсорсинг асосида ташкил этиладиган "Келажакка қадам" марказлари орқали амалга оширилади; 

барча олий таълим ташкилотлари Дастур иштирокчилари ҳисобланади ва талабаларни ишга жойлашга кўмаклашиш бўйича Марказлар билан ҳамкорлик келишувларини тузади.

ЎзА