Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кeлажакка қадам” – битирувчиларга кўмакчи!
17:50 / 2025-05-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Президентимизнинг жорий йил 14 февралда қабул қилинган “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан “Келажакка қадам” маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда. 

Фарғона давлат техника университетида ҳам худди шундай марказ ишга туширилди. Битирувчи босқич талабаларининг бизнес ғояларини тайёр лойиҳага айлантириш ва истиқболли лойиҳаларни қулай шартларда молиялаштириш, улар бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган марказда 3 турдаги кредит пакетлари — “Келажакка қадам” (10 миллион сўмгача), “Келажак учун старт” (100 миллион сўмгача) ва “Ёрқин келажак сари” (1 миллиард сўмгача) шакллантирилган. 

[gallery-23681]

Бугунги кунда университетнинг “Келажакка қадам” марказига мурожаат қилган талабалардан 7 нафари 10 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, бизнес ғояларини амалга оширишга киришган.

- Университетимизда “Келажакка қадам” дастури доирасида қатор учрашувлар ўтказилмоқда, - дейди Енгил саноат ва тўқимачилик факультети талабаси Мадина Маъмурова. - Ушбу марказ биз, талабалар учун катта имкониятлар эшигини очишини тушуниб етяпмиз. Бу каби амалий имкониятлар катта мотивация, келажакка ишонч бағишлайди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА