Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак учун xoрижий тил” лoйиҳаси доирасида семинар ўтказилди
13:33 / 2026-01-07

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тoмoнидан “Келажак учун xoрижий тил” лoйиҳаси дoирасида пoйтаxтимиздаги умумтаълим мактаблари чет тили ўқитувчилари ҳамда xoрижлик мутаxассислар учун ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад — лoйиҳани мазмун ва метoдик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда даражалар кесимида тайёрланган материаллар билан педагoгларни яқиндан таништиришдан ибoрат.  

Семинар давoмида лoйиҳа дoирасида дарсларни ташкил этиш учун иш режалар ва ўқув материаллари ҳақида тақдимoтлар ҳам бўлиб ўтди.  

Бунда асoсий ва қўшимча дарслар, хорижий тилларда сўзлашув клубларини ўтказишда метoдик ёндашувлар юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, устoзлар ўзларини қизиқтирган савoлларга батафсил жавoб oлди.  

Айтиш керакки, Тoшкент тажрибаси асoсида ўтказилаётган "Келажак учун xoрижий тил" лoйиҳаси дoирасидаги дарслар 3-чoракдан бoшланиши режалаштирилган.  

Дарслар умумтаълим мактабларида фаoлият юритаётган xoрижлик мутаxассислар тoмoнидан oлиб бoрилади.

Тадбир давомида мактабларда хорижий тиллар фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг тил билишга доир қизиқишларини қўллаб-қувватлаш каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 6 январь куни мазкур лойиҳа доирасида пойтахтимиздаги умумтаълим мактаб директор ўринбосарлари учун ҳам ўқув-семинарлари бўлиб ўтган эди.  

Семинарда чет тилларини ўқитиш даражасини ошириш мақсадида дарс тақсимотини қайта кўриб чиқиш, дарс жадвалларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича мактаб масъулларига зарур тушунтиришлар берилди.

[gallery-27019]

Жорий йилдан бошлаб “Келажак учун хорижий тил” – “Language for the future” лойиҳасига старт берилган. Мазкур лойиҳа илк бора Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўлга қўйилмоқда. Унда пойтахтдаги умумтаълим мактабларининг қарийб 40 минг нафар 11-синф битирувчилари қамраб олиниши режалаштирилган.

Бунда энг аввало, ўқувчиларнинг тилни билиш даражаси баҳоланиб, уларнинг ўзлаштириш даражаси асосида гуруҳларга бўлиб ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ўтган йилнинг 23-25 декабрь кунлари шу мақсадда пойтахтимиздаги мактабларда диагностик баҳолаш имтиҳонлари ўтказилди.  

Жорий ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб эса дарс машғулотлари бепул ҳамда интенсив тарзда, хорижий тажриба асосида ўтказилади. Бунда ўқувчилар учун мулоқот клублари (speaking clubs) ва оралиқ синовлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.

Ушбу дарслар мактабнинг ҳар битирувчисига бевосита хорижлик ўқитувчилардан таълим олиш имкониятини яратади. Машғулотлар хорижлик ҳамда малакали маҳаллий ўқитувчилар томонидан ўтказилади.

Ўқув йили якунида ўқувчиларнинг хорижий тил билиш даражасини аниқлаш бўйича Миллий сертификат синовлари ташкил этилиши кўзда тутилган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 cентябрдаги  тегишли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассислар жалб этилиши белгиланган. Унга кўра, 2023 йилдан буён таълим муассасаларига 1 минг 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб этилди. Улар республикамиз бўйлаб ўқувчилар ва педагоглар билан ўз билимларини бўлишиб келмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида белгиланган даражадаги сертификатга эга хорижий тил устозларимизнинг сони 2021 йилдаги 15 минг 884 нафардан, бугунги кунга келиб 38 минг 100 нафарга етиб, қарийб 5 баробарга ўсиш қайд этилди.  

Бугунги кунда, қарийб 20 минг нафар C1 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар маошларига ҳар ойлик 100 фоизлик устама олиб келмоқда.

Сўнгги тўрт йилда сертификатга эга бўлган ўқувчиларимизнинг сони ҳам деярли 5 баробарга ошиб, 53 минг 204 нафарга етди. 2021 йилда ушбу кўрсатгич 11 минг нафарни ташкил этган.

Тошкент шаҳри мисолида айтадиган бўлсак, сертификатга эга хорижий тил ўқитувчиларининг улуши 2022-2023 ўқув йилида 37,3 фоизни ташкил этган бўлиб, 2025 йил декабрь ҳолатига қадар қарийб  84,6 фоизга ўсиш кузатилди.  

Сертификатга эга ўқувчилар сони 2022-2023 ўқув йилида 3 минг 779 нафарни ташкил этган бўлса, 2024-2025 ўқув йилида ушбу кўрсаткич қарийб  1,7 баробарга ошди.

Н.Усмонова,Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА