English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак соати”да миллий қадриятлар улуғланмоқда
17:01 / 2026-02-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳридаги 23-умумтаълим мактабида 100 га яқин педагог-ходим ўқувчи ёшларга таълим-тарбия бермоқда.

Жорий ўқув йилидан бошлаб мактабда ҳафтанинг ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилмоқда. Ушбу машғулотлар орқали ўқувчи ёшлар миллий қадриятларга садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбияланади, буюк аждодлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот олади. Дарслар суҳбат, дебат ва мультимедиа воситалари билан кўргазмали тарзда ўтказилиши орқали маълумотлар содда ва тушунарли шаклда етказилади.

[gallery-27819]

Мазкур дарслар ўқувчи ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаёти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши ҳамда фикр билдиришига муҳим ҳисса қўшмоқда.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА