Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак соати” Ўзбек тили байрамига бағишланди
14:53 / 2025-10-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ўқувчиларни миллий қадриятлар, ватанпарварлик ва ахлоқий тамойиллар руҳида тарбиялаш, она тили ҳамда миллий маданиятга бўлган эътиборни кучайтириш, жамиятда фаол иштирок этишга, ўз фикрини эркин ифода қилишга, шунингдек, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундаш мақсадида йўлга қўйилган “Келажак соати” машғулотларининг навбатдаги дарси ўтказилди. 

Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи А. Исоқов, шаҳар ҳокими ўринбосари А. Домлажонов, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Абдураҳмонов иштирок этган машғулот Ўзбек тили байрами кунига бағишланди.  

Дарс жараёнида ўғил-қизлар она тилимизнинг узоқ йиллик тарихи, аждодлардан мерос бўлиб келаётган бой маънавий қадриятлар, тилимиз ривожи учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр алмашди. Шунингдек, она тилимизнинг ўзига хослиги, сўз бойлиги ва жамиятимиздаги ўрни ҳақида шеърлар ўқилди.

[gallery-25829]

Бу каби машғулотлар ёш авлодни миллий руҳда тарбиялаш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва таълим сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА