Юртимизда эзгулик, инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғояси кенг тарғиб этилмоқда. Бу жамиятимизда соғлом дунёқарашни ривожлантириб, бунёдкорлик ташаббусини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга хизмат қилмоқда.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Келажак соати” рукни остида ташкил этилаётган “Маърифат дарслари”и https://milliytarbiya.uz/ платформасида жойлаб борилаётган материаллардан унумли фойдаланилган ҳолда мунтазам ўтказилиб бориши йўлга қўйилган. Мазкур дарслар белгиланган жадвал асосида барча курс талабаларини қамраб олганҳолда юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Жумладан, жорий ўқув йилининг бошидан ҳозирги вақтгача ўтказилган “Маърифат дарслари”да “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”, “Билим нима учун керак?”, “Ахлоқ, интизом ва масъулият”, “Инсон ва табиат”, “Устоз ва мураббийлар куни”, “Интернет ва таҳдидлар”, “Боқий шаҳарларимиз” ва “21-октябрь - “Ўзбек тили байрами куни” мавзусида дарслар ташкил қилинди.
Шунингдек, “Маърифат дарслари” жараёнлари гуруҳ мураббийлари-тюторлар ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими томонидан мунтазам мониторинг қилиниб, дарсларнинг сифати ва самарадорлиги таҳлил этилмоқда. Умуман олганда, “Маърифат дарслари”лойиҳаси университетда талабалар маънавиятини юксалтириш,уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда.
Батафсил:
<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/PViyH-CKEU4?si=SdgPXedtHDoSVJG9" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА