Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келажак соати: “Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади”
12:15 / 2026-01-12

Бугун Бухоро вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида ўқув куни анъанавий тарзда илк дарс – “Келажак соати” билан бошланди. Мазкур соат доирасида ўтказилган дарснинг асосий мавзуси: “Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади” бўлди.

– Ушбу дарс ёш авлод қалбида Ватанга бўлган чуқур муҳаббат, садоқат ва фидойилик туйғуларини шакллантиришга қаратилди. Машғулотлар давомида ўқувчилар Ватан тушунчасининг моҳияти, унинг тарихи, қадриятлари ва тинчликнинг беқиёс аҳамияти ҳақида теран мулоҳаза юритди. Дарс орқали ҳар бир ўқувчи ўзини жамиятнинг ажралмас бир бўлаги, Ватан тақдирига дахлдор шахс сифатида англашга ундаб борилди. Машғулотларда аждодларимиз жасорати, бугунги тинч ҳаётимиз посбонларининг фидокорона меҳнати ҳақида фикр юритилиб, ўқувчиларда шукроналик, миллий ғурур ва фуқаролик масъулияти туйғулари мустаҳкамланди. “Келажак соати” доирасидаги ушбу дарс нафақат билим бериш, балки ёш авлодни мардлик, жасорат, тинчликпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, – дейди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фирдавс Ҳидоятов.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.