ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Бухоро вилоятидаги “Жасорат мактаблари”да “Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади” мавзуида “Келажак соати” дарслари ўтказилмоқда.
[gallery-27078]
Бухоро шаҳрида жойлашган 16-умумтаълим мактаби қошидаги “Жасорат синфи”да бўлиб ўтган навбатдаги “Келажак соати” дарсида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони ўринбосари, полковник Шерхон Мўминов, 522-Сафарбарлик чақирув резерв баталони командири, подполковник Ферузбек Комилов ҳамда Бухоро вилояти Фахрийлар кенгаши раиси, захирадаги подполковник Камол Шеров иштирок этди.
Дарс жараёнида меҳмонлар томонидан ўқувчилар билан Ватанга садоқат, тинчликни таъминлашда миллий армиямизнинг беқиёс ўрни, ҳарбийлик касбининг шарафли ва масъулиятли жиҳатлари, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни онгли равишда касбга йўналтириш масалалари юзасидан мазмунли ва самимий суҳбатлар олиб борилди.
Таъкидлаш керак, бугунги кунда вилоятдаги 13 та умумтаълим мактаби негизида ташкил этилган “Жасорат мактаби”да 338 нафар ўқувчи ватанпарварлик, жасорат ва фидойилик руҳида таълим-тарбия олмоқда. Мазкур мактаблар фаолияти ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА