“Келажак ўйинлари-2025”да ўзбекистонлик жамоалар иштирок этди
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида “Келажак ўйинлари-2025” мусобақаси якунланди.
Илк бор ушбу спорт тизимидаги мусобақаларнинг фижитал баскетбол (3х3) ва фижитал-рақс ва фижитал-футбол мусобақаларида Ўзбекистон жамоалари ўз омадини синовдан ўтказди.

141 та жамоанинг 500 нафарга яқин вакиллари қатнашган ўйинларда мамлакатимизнинг фижитал баскетбол (3х3) жамоаси ўйинларнинг плей-офф босқичигача етиб боришга муваффақ бўлди.
Фижитал-рақс дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Стелла Мкртичева саралашлардан муваффақиятли ўтиб, 1/8 финал босқичида қатнашди.
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистон фижитал спорти вакилларига 2026 йилги "Келажак ўйинлари"нинг "Laser tag" йўналиши бўйича иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этди.
Т.Рўзиев, ЎзА