English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Келажак муҳандиси" халқаро олимпиадаси ўтказилди
17:42 / 2025-01-10

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида мактаб ва лицей битирувчи-ўқувчилари ўртасида "Келажак муҳандиси" халқаро олимпиадаси бўлиб ўтди.

Анжуманда 500 га яқин иқтидорли ўқувчилар ўзларининг ақл-заковати, ижодкорлиги ва инновацион тафаккурини намойиш этди.

Иштирокчилар янги лойиҳалари билан барчани ҳайрон қолдирди.   

Жумладан, ёш архитекторлар томонидан қоғоздан яратилган архитектура макетлари синовдан ўтказилди.   

Келажак муҳандислари сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда мураккаб қурилиш конструкциясини лойиҳалади ва макетини бунёд қилди.   

Бўлажак компьютер мутахассислари мураккаб IT вазифаларни бажардилар  ҳамда скриптлар ва иловалар яратишди.   

Иштирокчиларнинг ижодий ишланмалари кореялик профессор ва етакчи мутахассислардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.  

Ғолиб бўлган 28 нафар ўқувчига Тошкент шаҳридаги Аджу университетига имтиёзли шартнома асосида кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинганликлари тўғрисидаги сертификатлар топширилди.   

Гулноза Бобоева, ЎзА