Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади
17:20 / 2025-11-04

2025 йил 3 ноябрда “Келажак мероси” халқаро мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилади. Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишларда ўтказиб борилади:

— адабиёт;

— маданий мерос;

— театр ва кино;

— мусиқа ва рақс;

— тасвирий ва амалий санъат;

— мода ва дизайн;

— илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.

Халқаро мукофотнинг ҳар бир йўналиши бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги 1 марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ғолибларга халқаро мукофот тантанали равишда топширилади.

ЎзА