Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Келажак марказлари – янги марралар сари”
18:20 / 2026-02-03

Бухоро вилояти “Келажак” маркази томонидан “Келажак марказлари – янги марралар сари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда марказ директори Муҳаммаджон Комилжонов 2025 йилда амалга оширилган ишлар, белгиланган устувор йўналишлар ҳамда эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, 2025 йилда вилоятда мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантириш бўйича изчил ва самарали ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш, замонавий касб-ҳунарлар, хорижий тиллар ҳамда IT йўналишлари бўйича билимларини оширишга қаратилди.

Мазкур жараён Президентимизнинг 2025 йил 8 сентябрдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши билан ушбу соҳада туб бурилиш ясади.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг замонавий касб-ҳунар сирларини эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши ҳамда IT соҳасида чуқур билим олиши учун “Келажак” марказлари фаолиятини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, билимли ва иқтидорли қилиб тарбиялаш, уларни келажакда муваффақиятли мутахассислар сифатида шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

[gallery-27459]

Бухоро вилояти Педагогик маҳорат марказининг 2025 йил иш режасига мувофиқ, март-декабрь ойларида 7 йўналиш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 200 нафар тўгарак раҳбарлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги “Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, креатив индустрия йўналишидаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Жумладан, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш” йўналишида 104 та тўгарак ташкил этилиб, уларга 2 430 нафар ўқувчи жалб этилди. “Маданият ва санъат” йўналишида эса 142 та тўгарак фаолият юритиб, 3 280 нафар ўқувчи қамраб олинди.

Тўгарак хоналари маҳаллий бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан таъмирланиб, замонавий компьютерлар, техник жиҳозлар ва зарур хомашё билан таъминланди. Ҳудудларда ташкил этилган “Жасорат мактаб”ларида 13 та спорт йўналишидаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. 

2025 йилда Бухоро вилоятида мактабдан ташқари таълим тизими ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни замонавий билим ва касбларга йўналтиришда республика миқёсида етакчи ҳудудлардан бири сифатида эътироф этилди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.