ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган “Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республика бўйлаб “Баркамол авлод” болалар мактаблари негизида “Келажак” марказлари ташкил этилмоқда.
[gallery-27361]
Шу асосда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ҳам жорий йил бошидан ана шундай марказ ўз фаолиятини бошлади. Айни пайтда марказда “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасаларига ва мактабга тайёрлов”, “Хорижий тиллар” каби йўналишларда жами 63 та тўгарак фаолият юритмоқда.
Қайд этилишича, ушбу тўгаракларга 2 минг 100 нафардан зиёд ўқувчи қамраб олинган. Шунингдек, марказнинг шаҳар ҳудудидаги бир қатор умумтаълим мактабларида ҳам тармоқ тўгараклар ташкил этилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат).ЎзА