Нукусда “Ўзбекистон ёшлар форуми – 2021” ҳафталиги доирасида “Келажак лидерлари” форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатимизда иқтидорли ёшларни давлат фуқаролик хизматига қизиқтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кадрлар селекцияси орқали ҳудудларда юқори даражадаги мутахассис ходимлар тоифасини ва янги авлодлар орасидан истиқболли кадрларнинг захирасини шакллантиришда “Келажак лидерлари” клубининг ўрни алоҳида эканлиги таъқидланди. Келажакда клуб аъзолари ва ёшларнинг ўз билими ва салоҳияти билан юртимизнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирилди.
Ўзларининг ташаббус ва ғоялари билан лойиҳалар ишлаб чиқиб, бир қатор танловларда ғолиб бўлган, шу жумладан, турли соҳаларда юқори натижаларга эришаётган иқтидорли ёшларга сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов иштирок этди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА