Фоторепортаж
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги Ёшлар марказида “Кексалар ҳафталиги” доирасида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Унда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, тумандаги нуроний отахону онахонлар ҳамда ёш авлод вакиллари иштирок этди.
[gallery-9072]
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ташкил этилган тадбирда фахрийларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллиги эътироф этилди. Нуронийларнинг бой тажрибалари ёшларга ўрнак сифатида тилга олинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА