Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексаларнинг умр йўллари ибрат мактабидир
16:13 / 2023-03-17

Андижон шаҳридаги “Райён” тантаналар саройида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 1 мартдаги “2023 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижроси ҳамда Андижон вилоятида ўтказилаётган “Маданият ва ёшлар” ойлиги доирасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда турли жабҳаларда узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугун кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари, айни кунда юрт равнақи йўлида самарали иш олиб бораётган юртдошларимиз ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар томонидан юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган, катта ҳаёт тажрибасига эга отахон ва онахонлар бизнинг фахру ифтихоримиз, хонадон, маҳаллаларимиз кўрки, файзи, уларнинг умр йўллари эса ёшлар учун ибрат мактаби эканлиги таъкидланди.  

[gallery-11021]

Ёш авлод тарбиясига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган кексаларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Уларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Уч авлод вакилларининг тўкин дастурхон атрофидаги самимий суҳбати, намойиш этилган концерт дастури иштирокчиларга хуш кайфият улашди.  

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА