French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексаларнинг ижтимоий фаоллиги муҳокама этилди
15:17 / 2024-10-10

Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти томонидан “Глобаллашув даврида кексаларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, саломатлигини асраш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.   

Янгиланаётган Ўзбекистонда ёшларни ватанпарварлик, фидойилик ва юртга садоқат руҳида тарбиялаш, оилалар мустаҳкамлигига ҳисса қўшиш,  ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш борасида кенг қамровли ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилмоқда. 

Анжуманда ҳозирги глобаллашув жараёнида кексалик ва қариш жараёни, кексаларнинг ижтимоий фаоллиги, унинг ҳозирги ҳолати, кузатилаётган ривожланиш тенденциялари ва истиқболда шу жараён билан боғлиқ муаммолар батафсил таҳлил қилинди.     

Ўзбекистонда кексалик, кекса кишиларни ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш тизими, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш билан  боғлиқ муаммоларга илмий инновацион ечимлар топиш ва амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама этилди.  

[gallery-19681]

Анжуман давомида аҳолининг кексайиши билан боғлиқ ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий ва тиббий муаммолар келиб чиқиши ва ривожланиш тенденцияларини башорат қилиш ҳамда уларнинг илмий ечимларини ўрганишга аҳамият қаратилди.   

Кексаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат органларининг ҳамкорлигини таъминлаш, нуронийларнинг ижтимоий, тиббий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими ва механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий чора-тадбирлар белгиланиб, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Н.Усмонова, А.Алижонов (сурат), ЎзА