Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексалари эъзозланган юртнинг файзи ўзгача
12:16 / 2022-10-12

Юртимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бой ҳаётий тажрибаларидан ёш авлод тарбияси йўлида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиб келинади. Яқинда “Кексалар ҳафталиги” ташкил этилиб, унинг доирасида барча ҳудудда қатор тадбир ва учрашувлар, турли кечалар ўтказилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳам туркум тадбирлар ташкил этилди. Бундай тадбирлар кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашдаги ролини янада оширишда муҳим ўрин тутади.  

Халқ вакили В.Г.Ким томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги “Алишеробод”, “Геофизика”, “Жасорат”, “Геологлар” маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва кекса нуронийлари учун ички туризм доирасида саёҳат ташкиллаштирилди.  

Нуронийлар дастлаб “Минор” масжидига ташриф буюриб, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилдилар. Шундан сўнг, "Янги Ўзбекистон" боғига экскурсия уюштирилди ва нуронийларга эсдалик совғалари топширилди. 

Шунингдек, депутат Шаҳло Мирхолиқова ташаббуси билан “Ал- Фаробий”, “Ҳумоюн” маҳаллаларида истиқомат қилаётган кекса авлод вакиллари учун дастурхон ёзилди. Дастурхон атрофида жам бўлган отахон ва онахонлар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кексаларни қадрлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни мамнунлик билан эътироф этдилар.  

 

М.Комилова, 
ЎзА