Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексалар саломатлигига эътибор кучайтирилмоқда
16:02 / 2026-03-04

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Беғубор” маҳалла фуқаролар йиғини марказида кексалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида Миллий гвардиянинг тажрибали шифокорлари томонидан юрак-қон томир тизими, қон босими, қандли диабет, кўриш ва эшитиш қобилияти ҳамда бошқа сурункали касалликлар бўйича батафсил текширувлар ўтказилди. Зарур ҳолларда фуқароларга қўшимча лаборатория таҳлиллари ҳамда тор мутахассислар кўригидан ўтиш учун йўлланмалар берилди.

Тадбир доирасида кексаларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, уларга тиббий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундай эзгу ташаббуслар ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, маҳаллаларда соғлом муҳитни шакллантириш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Н.Раҳмонова, ЎзА