Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексалар ҳаёти – ибрат мактаби
16:00 / 2025-02-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш азалий қадриятларимиздан. Келажак авлод тарбиясида уларнинг ўрни беқиёс. Ана шу қадриятни улуғлаш мақсадида Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Бир болага етти маҳалла ота-она!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Унда давлат бошқаруви тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, турли касб эгалари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирда ёш авлод тарбиясида кексаларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва маънавий ўгитлари нақадар муҳим эканлиги хусусида сўз юритилди. Таклиф этилган 200 нафардан зиёд кекса авлод вакилларига иззат-икром кўрсатилди. Нуроний отахону онахонлар ўзларининг ҳаётда тўплаган бебаҳо тажрибаси, ёшларга берган маслаҳатлари орқали тадбирнинг маънавий қийматини янада оширди.

Маданият соҳаси вакилларининг жонли чиқишлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Улар томонидан ижро этилган қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларининг юрагига ҳиссиёт ва қувонч улашди.

[gallery-21742]

Бу каби тадбирлар миллий қадриятларимиз ва авлодлар ўртасидаги боғланишни мустаҳкамлаб, ёшларни буюк меросимизга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА