English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кексалар ҳафталиги” ёшлар учун намуна
16:25 / 2021-10-08

Шу кунларда республикамиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида турли хил тадбирлар, акциялар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Ёшларимиз ташаббуси билан ёлғиз қариялар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг хонадонлари томорқаларида ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, Ёшлар иттифоқи томонидан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остида ҳудудларда икки авлод учрашувлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилоятидаги ёшлар ташкилотлари ҳамда "524-СЧР" баталони билан ҳамкорликда Ш.Рашидов туманидаги ёлғиз қарияси бор бўлган Зиёкорлар ва Совунгарлик маҳаллаларида истиқомат қилувчи Роҳатой ва Ҳанифахон онахонларнинг ҳолидан хабар олиниб,   уларнинг  хонадонларида ободонлаштириш ишларига амалий ёрдам кўрсатилди.

–Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамият, оилалар ҳамда маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда улар ўгитларидан фойдаланиш азалий одатларимиздан бири саналади, –деди Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ахборот хизмати бўлими бошлиғи Азиза Аҳмадова. –Шу муносабат билан   4-10-октябр кунлари республикамиз бўйлаб "Кексалар ҳафталиги" эълон қилинди. Бу ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда яна бир муҳим восита ҳисобланади. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА