Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кексалар эъзоз ва эътиборда
18:28 / 2022-10-11

Кексаларга ҳурмат ва эҳтиром халқимизнинг азалий анъаналаридан. Айниқса жорий йилнинг октябрь ойида ташкил этилган “Кексалар ҳафталиги” доирасида кўплаб ёши улуғ кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Хусусан, Қашқадарё вилояти Касби туманида ҳам “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда тумандаги 42 та маҳалла фаоллари ҳамкорлигида Нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳафталиги тадбири уюштирилди. Тумандаги фахрий нуронийлар шарафланди.

Жумладан, улар учун тумандаги Қамаши МФЙ маданият уйида байрам концерти ташкил этилди. Тадбир сўнгида туман марказидаги “Навбаҳор” тўйхонасида бир пиёла чой устида давра суҳбати уюштирилди ва нуронийларга эсдалик совғалари улашилди.

Тадбир доирасида Касби туманидаги Ҳазрати Султон Мирҳайдар ота зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.