Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кегейлида илғор хўжаликлар сафи ортмоқда
18:01 / 2021-05-04

Сўнгги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида ҳам чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Натижада соҳада яхши натижа кўрсатаётган илғор фермер хўжаликлари сафи ортмоқда.

Тумандаги «Пийшенбай шаруа» фермер хўжалиги 2017 йилда ташкил этилган. Айни пайтда хўжаликда 60 бош қорамол, 40 бош қўй ва эчки парваришланмоқда.

Чорва моллари озуқа базасини таъминлаш учун хўжалик тасарруфига ҳокимлик томонидан 16 гектар экин майдони ва 25 гектар яйлов ерлари ажратилган. Дала ишлари учун 2 дона трактор ва бир қанча зарур техникалар мавжуд.

Хўжалик раҳбари Роҳат Жиемуратовнинг таъкидлашича, яқин кунларда банк томонидан бериладиган имтиёзли кредит ҳисобидан Европадан наслли қорамолларни олиб келиш ҳамда паррандачилик ва балиқчилик соҳаларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат) ЎзА