Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кегейлида Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилган ахборот-кутубхона маркази
06:35 / 2022-04-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани Халқабод маҳалласида Андижон вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан бунёд этилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги ахборот-кутубхона маркази жорий йил апрель ойи бошида  фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмни ташкил этган мазкур зиё маскани кунига 150 китобхонга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Бу ерда ташриф буюрувчилар учун замонавий компьютер техникалари ва барча қулай шароит муҳайё.

[gallery-6778]

Марказда 20 мингга яқин китоб фонди мавжуд бўлиб, китобхонлар қорақалпоқ, ўзбек, рус ва чет тилларидаги бадиий ва илмий-оммабоп китоблардан ҳамда уларнинг электрон нусхаларидан фойдаланиши мумкин.

– Ҳудудимизда замонавий ахборот-кутубхона марказининг фойдаланишга топширилганидан жуда хурсанд бўлдик, - дейди маҳалла ёшларидан бири Шаҳзода Нуримбетова.  Ҳудудимизда китобсевар ёшлар жуда кўп. Марказнинг очилиши эса улар сафини янада кенгайтиришга хизмат қилади.  
 


Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА