English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кечки пайтда ташқи ёритиш ва реклама ускуналари тармоқдан ажратилмоқда
16:02 / 2023-12-14

Самарқанд вилояти аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериш мақсадида ўтказилган брифингда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали раҳбари Умид Назаров бугунги кунда вилоятга бир кунлик истеъмол учун 20,4 миллион кВт соат лимит белгиланган бўлса-да амалда 22,1 миллион кВт соатгача электр энергияси етказиб берилаётганини таъкидлади.

Кечки максимал қувват 960.0 МВт ташкил этмоқда. Лекин 1-11 декабрь кунлари лимит 231,6 МВт соат белгиланган бўлиб, амалда 218,7 МВт соат етказиб берилган. 

– Бугунги кунда вилоятда 867 мингдан ортиқ аҳоли, 46 минг 323 та юридик истеъмолчи бўлиб, улар 142 дона подстанция, 12272 та трансформатор пункти, 29 минг 292 километр электр тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланади, – деди Ф.Назаров. – Бу йил тегишли дастурлар ва мавсумга тайёргарлик доирасида 300 га яқин ҳар хил қувватдаги трансформатор ўрнатилди, 759,2 километр электр тармоғи тортилди ва 14 минг 236 дона симёғоч темир бетон устунларга алмаштирилди. 

Марказий таъмирлаш устахонаси томонидан 25-630 киловатт амперли 702 та куч трансформатори мукаммал таъмирланди. Шунингдек, 129 дона подстанция, 7012 километр электр узатиш тармоқлари, 2102 дона трансформатор пункти жорий таъмирланди. Шу кунларда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида юкламаларнинг ошириб кетиши ва турли фавқулодда ҳолатлар сабаб юзага келаётган узилиш ва аварияларни тезкор бартараф этиш мақсадида вилоят бўйича 542 нафар ишчи ва махсус техникалардан 84 та бригада ишлаб турибди. Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда авария ишларига жалб қилинган ходимлар иссиқ овқат билан таъминланиб, 38 дона қўшимча техника жалб қилинди. 

Электр энергиясини тежаш ва аҳолига узлуксиз етказиб бериш учун кечки пайтда барча ташқи ёритиш ва реклама ускуналари тармоқдан ажратилмоқда. Таъкидланишича, бугунги кунда тизимда юзага келадиган аварияларни тезкор бартараф қилиш учун 84 дона ҳар хил қувватдаги трансформатор, 40 километр кабел ва сим, 400 дона темир бетон устун, 350 дона автомат, 255 дона ажратгич, 40 тонна трансформатор мойи ва бошқа зарур воситалар захира қилинган. 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири