Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кечиримлилик халқимизга хос
12:48 / 2021-12-22

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Президентимиз жорий йил 6 декабрда “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Унга асосан 182 нафар маҳкум афв этилиб уйларига қайтарилди. Улар орасида жазо муддатини ўтаётган 5 нафар жиззахлик маҳкум (улардан 2 нафари аёллар) ҳам афв этилди.

Афв этилган шахслар оиласи ва яқинлари бағрига қайтиб, ижтимоий ҳаётга мослашиши, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишида уларга кўмак бериш бўйича масъулларга, жумладан маҳаллий ҳокимликларга ҳам тегишли вазифалар юклатилди.

Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, эндиликда шу қилмишларидан чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган кишиларга нисбатан кечиримли, меҳр-шафқатли бўлиш халқимизга хос фазилат.

1980 йилда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган А.Д. (аёл) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-(Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) ва 135-(Одам савдоси) моддаларининг тегишли қисмларида назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этиб, 29-сонли манзил колонияда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган эди. У шартли равишда озод этилди.

– Текин даромад топиш мақсадида шайтоннинг йўлига кириб, жиноятга қўл урдим, – дейди у. – Хатоимни озодликдан маҳрум этилганимдан сўнг тушундим. Аммо кеч эди.

Худди шундай яна 3 нафар жиззахлик юртдошимиз шартли равишда озод этилди.

1981 йилда Жиззах вилояти, Дўстлик туманида туғилган А.О. (эркак) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасининг (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) тегишли қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этиб, 6-сонли жазони ижро этиш муассасасида озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган эди. Унинг жазоси эса фармон доирасида 1/3 муддатга қисқартирилди.

Ҳар ким хато қилиши мумкин. Аммо у ўз хатосини англаб, тузалиш йўлига кирдими, уни кечиришимиз ва унга яна бир имкон беришимиз керак.

 

А.Қаюмов, ЎзА