Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кечиримлилик имтиёз эмас, масъулият юклайди
11:19 / 2025-01-28

Берилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш кишининг ўз қўлида. Кечиримлиликни суиистеъмол қилиш, тайинланган жазо енгиллигини нотўғри тушуниш охир-оқибат панжара ортига етаклайди.

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг туман ҳокимлиги биносида ўтказилган сайёр суд мажлиси аввалида раислик қилувчи маҳкумларга бу борада тушунтиришлар бераркан, қонунчиликдаги ислоҳотлар муддатидан аввал озод қилишни ҳам истисно қилмаслигини таъкидлаб ўтди.  

Шунга мувофиқ суд давомида пробация ҳисобида жазо ўтаган маҳкумларнинг белгиланган мажбуриятларни қай даражада бажарганлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг қилмишидан пушаймонлиги, тузалиш йўлига ўтганлиги ҳамда тақдимнома юзасидан киритилган ҳужжатлар атрофлича муҳокама қилинди.  

Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар. Жазонинг эса енгил оғири бўлмайди. Албатта, бу тушунчалар суд томонидан муддатидан аввал озод этилган маҳкумларнинг хатоларидан чиқарган хулосалари. Қўйилган мажбуриятлар ва тайинланган чекловлар сабаб озодлиги чекланган шахслар қонунларимиздаги инсонпарварлик тамойилларини ўз ҳаётлари мисолида кўрар экан, бундан хурсандлигини яшириб ўтиришмади.  

Суд давомида 10 нафар маҳкум муддатидан аввал озод қилинди. Бу эса ўнта хонадонга хотиржамлик олиб кирди. Эндиликда улар бу кечиримлиликни имтиёз деб эмас, кейинги ҳаётларидаги масъулият деб билса, ўзлари учун фойдадан ҳоли бўлмайди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири