Кечиктирилган солиқлар 82,4 миллиард сўмга етди
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш Президентимизнинг жорий йил март ва апрель ойларида имзолаган фармонлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш Президентимизнинг жорий йил март ва апрель ойларида имзолаган фармонлари асосида амалга оширилади.
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йил 10 май ҳолатига кўра, 3768 солиқ тўловчи солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини кечиктиришни сўраб мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 1351 таси Тошкент шаҳридан, 653 таси Тошкент вилояти, 390 таси Бухоро вилояти, 289 таси Фарғона вилояти ва 247 таси Самарқанд вилоятидан келиб тушган.
Асосан ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш, қурилиш ва транспорт йўналишида тадбиркорлик билан шуғулланувчилар солиқ мажбуриятларини бажариш муддатини кечиктиришни сўраган.
Мурожаатлар асосида солиқ тўлаш муддатларини кечиктириш ҳуқуқи 1668 тадбиркорлик субъектига тақдим этилди. Кечиктирилган солиқларнинг умумий суммаси 82,4 миллиард сўмга етди.
Шу кунларда яна 92,4 миллиард сўмлик 1360 мурожаат маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кўриб чиқилмоқда. Давлат солиқ қўмитасида эса 740 мурожаат ўрганиляпти.