Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кечиккан автомашина ўз эгасига етказилди
09:41 / 2022-12-20

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан Зарафшон шаҳар, 12-кичик туман, 23-уй, 57-хонадонда яшовчи Саид Якубовнинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда келтирилишича, фуқаро “Navoiy AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ билан кобальт автомашинаси сотиб олиш мақсадида 2022 йилнинг 5 май куни шартнома имзолаган. У шартномада белгиланган муддатларда келишилган 128 миллион 645 минг сўм маблағни тўлиқ тўлаб берган. Аммо...  

Гарчи шартномада автомашинани етказиб бериш муддати 2022 йилнинг 31 август санаси этиб белгиланса-да, автомобиль ўз вақтида етказиб берилмаган.

Фуқаронинг мурожаати жамият масъуллари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва “Navoiy AVTOTEXXIZMAT” МЧЖга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари тушунтирилди.  

Натижада фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, унга автомобиль етказиб берилди.  

 

А.Бўриев, ЎзА