Кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмади
2022 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237281 (+21) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 5 нафар,
Бухоро вилоятида 1 нафар,
Самарқанд вилоятида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 4 нафар,
Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234720 (+51) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.
ЎзА