2021 йил 15 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 166644 (+619) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
38 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
16 нафари Андижон вилоятида,
6 нафари Бухоро вилоятида,
16 нафари Жиззах вилоятида,
7 нафари Қашқадарё вилоятида,
8 нафари Навоий вилоятида,
18 нафари Наманган вилоятида,
54 нафари Самарқанд вилоятида,
11 нафари Сирдарё вилоятида,
9 нафари Сурхондарё вилоятида,
47 нафари Фарғона вилоятида,
22 нафари Хоразм вилоятида,
136 нафари Тошкент вилоятида,
231 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 85 нафар,
Андижон вилоятида 112 нафар,
Бухоро вилоятида 20 нафар,
Жиззах вилоятида 27 нафар,
Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
Навоий вилоятида 22 нафар,
Наманган вилоятида 10 нафар,
Самарқанд вилоятида 141 нафар,
Сурхондарё вилоятида 33 нафар,
Фарғона вилоятида 100 нафар,
Тошкент вилоятида 234 нафар,
Тошкент шаҳрида 275 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 159444 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1175 нафарни ташкил қилди.