Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча юртимизда касалланишлар сони пасайиб, 82 нафар кишида коронавирус аниқланди
10:31 / 2022-07-04

2022 йил 3 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241 минг 122 (+82) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 4 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида,  6 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Кеча кун давомида Навоий вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафар, Тошкент шаҳрида 14 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238 минг 230 (+39) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

ЎзА