English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча юртимизда касалланишлар сони камайиб, 69 нафар кишида коронавирус аниқланди
10:44 / 2022-07-18

2022 йил 17 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 минг 305 (+69) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 4 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Самарқанд вилоятида, 4 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида,  5 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Кеча кун давомида Андижон вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, Фарғона вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 9 нафар, Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239 минг 196 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда. 


ЎзА