Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча юртимизда COVID-19га қарши эмлаш учун қарийб 147 минг доза вакцина қўлланилди
11:03 / 2022-02-16

ССВ хабарига кўра, 15 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 147 542 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:

1-босқич эмланганлар 16 442 нафарни,
2-босқич эмланганлар 34 385 нафарни,
3-босқич эмланганлар 96 715 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 44 308 726 доза вакцинадан фойдаланилди. 

Улардан:

1-босқич эмланганлар 19 561 943  нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 056 119  нафарни,
3-босқич эмланганлар 9 690 664  нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Андижон вилояти (19 658 доза),
Фарғона вилояти (17 265 доза),
Наманган вилояти (15 671 доза) ташкил қилди.

Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 91,2 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 70,6 фоизни ташкил қилмоқда.