Кеча юртимизда COVID-19га қарши 78 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
ССВ хабарига кўра, 9 февралда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 78 266 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 15 469 нафарни,
2-босқич эмланганлар 32 323 нафарни,
3-босқич эмланганлар 30 474 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 42 793 444 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 491 725 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 14 892 094 нафарни,
3-босқич эмланганлар 8 409 625 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Қашқадарё вилояти (13 819 доза),
Андижон вилояти (9 741 доза),
Фарғона вилояти (9 445 доза) ташкил қилди.
Биринчи доза билан эмлаш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 90,8 фоизни, тўлиқ босқичларда эмланиш кўрсатчики эса 69,8 фоизни ташкил қилмоқда.