2021 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193424 (+216) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
10 нафари Андижон вилоятида,
7 нафари Бухоро вилоятида,
5 нафари Жиззах вилоятида,
3 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
4 нафари Наманган вилоятида,
23 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Фарғона вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
61 нафари Тошкент вилоятида,
77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 11 нафар,
Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
Навоий вилоятида 3 нафар,
Наманган вилоятида 17 нафар,
Самарқанд вилоятида 24 нафар,
Сирдарё вилоятида 5 нафар,
Фарғона вилоятида 16 нафар,
Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 190028 (+169) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1406 нафарни ташкил қилди.
Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, бугун дунё бўйлаб касалликнинг "омикрон" штамми яшин тезлигида тарқалмоқда. Мутахассислар ушбу штамм билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори дея баҳоламоқда. Бу эса ҳар биримиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, касаллик тарқалаётган мамлакатларга зарурат бўлмаса, вақтинча бормаслик, энг асосийси, COVID-19га қарши тўлиқ эмланишни тақозо этади. Унутманг, вакцина – ягона чора!