2021 йил 2 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83435 (+196) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
2 нафари Андижон вилоятида,
3 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Жиззах вилоятида,
2 нафари Қашқадарё вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
6 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
1 нафари Сурхондарё вилоятида,
1 нафари Хоразм вилоятида,
23 нафари Тошкент вилоятида,
144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
Фарғона вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 19 нафар,
Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81449 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1356 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.