Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча юртимизда 179 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
10:12 / 2021-04-05

2021 йил 4 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83802 (+179) нафарни ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.  

Янги касалланиш ҳолатларининг: 2 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида,  2 нафари Хоразм вилоятида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: Жиззах вилоятида 1 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 15 нафар, Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81763 (+134) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.