Кеча юртимизда 14 минг нафардан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди
6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49602 нафарга етди.
6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (3437 нафар),
Тошкент вилояти (1708 нафар),
Андижон вилояти (1633 нафар),
Тошкент шаҳри (1630 нафар),
Наманган вилояти (1487 нафар) банд қилди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими