2021 йил 5 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83935 (+133) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
3 нафари Андижон вилоятида,
1 нафари Бухоро вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
2 нафари Наманган вилоятида,
16 нафари Самарқанд вилоятида,
2 нафари Сирдарё вилоятида,
2 нафари Сурхондарё вилоятида,
2 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
3 нафари Тошкент вилоятида,
93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Бухоро вилоятида 5 нафар,
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
Тошкент вилоятида 4 нафар,
Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81881 (+118) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 632 нафарга eтди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1422 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.