Кеча Самарқанддаги тест синовларида 1022 нафар абитуриент қатнашмади
6 август куни Самарқанддаги 5 та очиқ майдонда тест синовлари бўлиб ўтди.
Давлат тест маркази вилоят бўлимининг хабарига кўра, эрталабки синовларда 675 нафар, кечки имтиҳонларда 347 нафар абитуриент тест синовларига келмади (Тест синовларининг биринчи кунида 1078 нафар абитуриент жараёнда қатнашмаган эди).
Бундан ташқари, тест синови жараёнида баъзи абитуриентлар томонидан қоидаларини бузиш, тақиқланган воситаларни ишлатиш ҳолатлари кузатилди. Белгиланган тартиб-қоидаларни бузган 19 нафар абитуриент имтиҳондан четлатилди.
Шунингдек, 2 нафар абитуриент тана ҳарорати юқори бўлгани сабабли имтиҳонга киритилмади.
Самарқандда тест синовларини ўтказиш учун 5400 кишилик жойлар тайёрланган.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА