Кеча кун давомида 52 минг дозадан ортиқ вакцина қўлланилди
3 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 52066 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 22830 нафарни,
2-босқич эмланганлар 27444 нафарни,
3-босқич эмланганлар 1792 нафарни ташкил қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабаАйни кунгача мамлакатимизда жами 2243591 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 1425809 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 813734 нафарни, 3-босқич эмланганлар 4048 нафарни ташкил қилди.
3 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (6738 доза), Наманган вилояти (6273 доза), Қашқадарё вилояти (4617 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 284798 доза,
Наманган вилоятида 263823 доза,
Андижон вилоятида 256102 доза,
Самарқанд вилоятида 212351 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.