Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, юртимизда бўлиб турган Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотайба ушбу кечанинг фахрий меҳмонлари бўлди.
Бокс кечасининг очилиш маросимида сўз олган Азиз Абдуҳакимов, юртимизда Президентимиз бошчилигида спортга, хусусан, боксга қаратилаётган эътибор борасида алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, ушбу нуфуздаги мусобақа Марказий Осиё минтақасида илк бор бўлиб ўтди.
Жангларни Иқболжон Холдоров ўзининг чиройли нокаути билан бошлаб берди. Шундан сўнг Санжар Турсунов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва якунда Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўз ғалабалари билан миллионлаб ҳамюртларимизни хушнуд қилди.
Бокс кечасида бўлиб ўтган учрашувлар натижасига эътибор қилинг:
Иқболжон Холдоров – Кулва Бушири (Танзания) – нокаут,
Санжар Турсунов – Иван Юхта (Украина) – яққол устунлик,
Миразизбек Мирзахалилов – Таша Мжуажи (Танзания) – нокаут,
Ҳасанбой Дўсматов – Муҳсин Кизота (Танзания) – нокаут,
Баҳодир Жалолов – Кристапс Зуиц (Латвия) – нокаут,
Исроил Мадримов – Эммануэль Каломбо (Конго) – яққол устунлик,
Шаҳрам Ғиёсов – Патрисио Лопес Морено (Мексика) – нокаут,
Муроджон Аҳмадалиев – Рёсуке Иваса (Япония) – нокаут.
[gallery-1884]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА