Кеча эмлаш ишларида 50 минг доза вакцинадан фойдаланилди
10 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 50581 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 17020 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 33561 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда жами 1173978 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
1-босқич эмланганлар 1057094 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 116884 нафарни ташкил қилди.
10 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (8773 доза), Андижон вилояти (7651 доза), Наманган вилояти (7571 доза) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
Фарғона вилоятида 147 963 доза, Андижон вилоятида 147 827 доза, Наманган вилоятида 130 420 доза, Самарқанд вилоятида 109 186 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.